Марғилонда ҳайдовчи 3 ўқувчини уриб юборди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 3 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, кеча, 16 октябрь куни соат 12:30 лар атрофида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-1 русумли транспорт воситасини Марғилон шаҳар “Б.Марғилоний” кўчасида бошқариб кетаётиб, шу кўчада жойлашган 33-сонли умумтаълим мактаби олдидаги пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 3 нафар ўқувчини уриб юборган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 нафар ўқувчи даволаниш учун шифохонага юборилган, 2 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган икки нафар мактаб ўқувчисини уриб кетган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЙҲХБ Марғилон йўл-транспорт ҳодисаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг