Марғилон ХТБнинг собиқ бошлиғи 1,7 млрдни талон-торож қилган – БП

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғи таълим тизимини мунтазам равишда танқид қилгани сабаб унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олингани ҳақида видеохабар тарқалганди. Бош прокуратура Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан шаҳар Халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Терговда Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими собиқ бошлиғи қурилиш-таъмирлаш ишлари давомида жами 1,7 млрд сўм миқдордаги маблағларни талон-торож қилгани ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказгани аниқланган.

Шу сабаб, 2021 йил 1 ноябрь куни у гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган. 

Хабарга кўра, ҳозиирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

361

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг