Марадонанинг қўли билан урган голини ҳисобга олган ҳакам хатосини бировнинг бўйнига илди
Спорт
−
16 Ноябрь 2022
5886Аргентина терма жамоаси ЖЧ-1986 ўйинида Марадонанинг икки рамзий тўпи эвазига инглизларни мағлуб этган эди. Ўйинни бошқарган тунислик ҳакам Али Бин Носир Диегонинг қўли билан урган голини эслаб ўтди.
"Ўйлашимча, мен ўша учрашувни нормал бошқарганман. Албатта, қўл билан урилган голни пайқамаганим хато эди. Мен голдан сўнг болгариялик ёрдамчим Богдан Дочевга қарадим, чунки у яқинроқ ва вазиятни яхшироқ кўрган эди, лекин у ҳеч қандай ишора бермади. Ҳатто майдон марказига бориб, унга қарашда давом этганимда ҳам ёрдамчим ҳеч нарсани кўрсатмади", дейди 78 ёшли ҳакам "FourFourTwo" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Марадонанинг ўша голи Жаҳон чемпионати тарихидаги энг шов-шувлиси бўлганди.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси