Марадонанинг афсонавий голи ЖЧ-2022да такрорланди
Спорт
−
14 Декабрь 2022
5958Кеча, 13 октябрь куни Аргентина ва Хорватия терма жамоалари ўртасида Жаҳон чемпионатининг ярим финал босқичи бўлиб ўтди. Ушбу ўйиннинг биринчи таймида ҳужумчи Жулиан Алварес киритган гол афсонавий деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда "Sport 24" нашри хабар берди.
Хабарга кўра, 39-дақиқада "Манчестер Сити" хужумчиси Жулиан Алварес қойилмақом вазият яратиб , ажойиб гол муаллифига айланган. Ҳужумчи тўпни майдоннинг ўртасидан олиб, дарвоза томон югурди. Йўлда Алварес тўп билан икки рақибини алдаб ўтиб, дарвозани гол билан ишғол қилди.
Ушбу голни томоша қилганларда Марадонанинг ЖЧ-1986 Англияга қарши (2:1) ўйинда урган афсонавий голи ёдга тушади.
Таъкидлаш жоиз, ушбу гол турнирнинг энг яхши голи деб топилган.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси