“Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” “Лейпциг” футболчиси учун курашади
Спорт
−
17 Февраль 2022
2050Ёз яқинлашгани сари футболчиларнинг трансфери борасидаги миш-мишлар авж олишни бошламоқда. Бир қатор жамоалар таркибларини кучайтириб олиш учун янги футболчиларни сотиб олишни хоҳламоқда.
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Ральф Рангникка кўра, “қизил иблислар” “Лейпциг” ярим ҳимоячиси Кристофер Нкункуни сотиб олиши керак. Рангникнинг таъкидлашича, Нкунку Европанинг энг истеъдодли ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. “Буқалар”дан Кристоферни сотиб олиш фойдали бўлиши мумкин. Бироқ уни қўлга киритиш осон бўлмайди. Сабаби, Нкункуга ҳавасмандларни сони жуда ҳам кўп.
“Арсенал” ёзда Николя Пепедан қутулишнинг йўлини топса, “тўпчилар” ҳам “Лейпциг” ярим ҳимоячиси Кристоферни сотиб олишни хоҳлайди, деб хабар беради, “Football London”.
Маълумот учун, Нкунку “Лейпциг” сафида Германия Бундеслигасида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ва 9 голли узатма амалга оширган. “Transfermarkt” Кристоферга 55 миллион евро нарх белгилаган, лекин харидорлар кўплиги боис бу нарх янада кўтарилиши кутилмоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси