“Манчестер Юнайтед” Сульшер ўрнига бошқа номзод топди 

Спорт

image

Англия Премьер лигасидаги бир қатор омадсиз учрашувлардан сўнг, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоанинг норвегиялик мураббийи Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда “We all follow united” хабар бермоқда.

Манба тарқатган хабарга кўра, Глейзерлар оиласи “Манчестер Сити”дан учралган мағлубиятдан сўнг шундай қарорга келган (0:2). 

Таъкидланишича, Сульшер ўрнига “Лестер” устози Брендан Рожерс тайинланиши мумкин. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, шотландиялик мутахассис ҳам “қизил иблислар”ни бошқаришга қарши эмас. Фақатгина, келаси мавсум бошидан клуб мураббийлик лавозимига келишни истамоқда. Ушбу  таклиф МЮ раҳбариятига унчалик тўғри келмаяпти. 

Маълумот ўрнида, аввалроқ “Манчестер Юнайтед” Сульшер ўрнига номзод сифатида Антонио Конте ва Зинедин Зидан номзодини келтирганди. Аммо, Конте Англиянинг бошқа жамоаси “Тоттенхэм” мураббийига айланди. Зидан эса “қизил иблислар”ни бошқаришдан бош тортди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган турда “Манчестер Юнайтед” “Олд Траффорд”да “Манчестер Сити”ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 11-турдан сўнг Сульшер шогирдлари 17 очко билан турнир жадвалида 6-ўриндан жой олган.

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг