“Манчестер Юнайтед” АПЛ ғолиблигини 30 йил кутмайди – Рангник

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Ральф Рангник “қизил иблислар” 2013 йилда Алекс Фергюсон клубни тарк этганидан кейин чемпионликни қўлга кирита олмаганига қарамай, “Ливерпуль” каби 30 йил Англия чемпионлиги унвонига эга бўлмай қолиши мумкинлиги ҳақидаги қўрқувни рад этган. Бу ҳақда “Daily Мail” нашри хабар берди.

Немис мураббийининг фикрларига кўра, агар, у ҳамюрти Юрген Клопп “Энфилд”да қўллаган режага амал қилса, ҳозирги жамоаси икки ёки учта трансфер ойнасида яхши томонга ўзгариши мумкин.

Аммо Рангник “Манчестер Юнайтед” аниқ режа тузмаса ва таркибни янгилаш доирасида керакли ўйинчилар билан шартнома имзоламаса, вазият “Манчестер Юнайтед” учун янада қийин бўлади деб ҳисоблайди.

"Агар, сиз қандай футбол ўйнашни хоҳлаётганингизни ва ҳар бир алоҳида позиция учун қандай ўйинчилар кераклигини билсангиз, чемпионликни 30 йил кутмайсиз” деган “Юнайтед” бош мураббийи.

Маълумот ўрнида, бугун, 19 апрель куни “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер лигаси 33 тури доирасида “Ливерпуль” майдонига сафар қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 бошланади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг