“Манчестер Сити” яна чорак финалда имкониятни бой берди
Спорт
−
10 Апрель 2019
4434Кеча, 9 март куни тунда Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал баҳсларига старт берилди.
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби янги аренасида ЕЧЛда илк учрашувини омадли тарзда ўтказишди. “Шпорлар” Англиянинг бошқа бир клуби “Манчестер Сити”га қарши ўтказилган баҳсда кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйиндаги ягона гол Сон Хён Мин ҳисобига ёзилди. Жамоанинг кореялик легионери 78 дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Аслида учрашув буткул бошқача кўриниш ҳосил қилиши мумкин эди. Ҳакам ўйиннинг 13 дақиқасидаёқ “Манчестер Сити” фойдасига пеналти белгилади. Аммо меҳмонлар ҳужумчиси Серхио Агуэро бундан унумли фойдалана олмади.
Этиборлиси, “шаҳарликлар” Гвардиола бошчилигида қаторасига иккинчи маротаба ЕЧЛ чорак финалининг илк ўйинида бирорта гол киритолмай мағлуб бўлмоқда. Ўтган йили “Ливерпуль” ушбу босқичнинг биринчи баҳсида “Манчестер Сити”ни 3:0 ҳисобида таслим этган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь