“Манчестер Сити” футболчиси ўғрилик қилгани учун ҳибсга олинди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Матеус Нунес сентябрь ойида мобил телефон ўғирлагани учун Мадридда қўлга олинди. Бу ҳақда “El Mundo” хабар берди.

26 ёшли португалиялик футболчи билан боғлиқ воқеа 8 сентябрь куни Испания пойтахтидаги “Ла Ривиьера” тунги клубида содир бўлган. Нунес уни ҳожатхонада суратга олган эркакдан уяли телефонни тортиб олди.

Ҳибсга олингандан сўнг Нунес полиция бўлимига олиб кетилган ва у ерда ўғрилик содир этганликда гумон қилиниб, ундан кўрсатма олинган. Футболчига нисбатан айблов эълон қилинди ва бир неча соатдан сўнг суд жараёнигача қўйиб юборилди.

Маълумот учун, Нунес 2023 йилда 62 миллион евро эвазига “Вулверхемптон”дан “Манчестер Сити”га ўтган эди. Бир кун аввал ярим ҳимоячи Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги “Слован” билан ўйинда (4:0) тўлиқ 90 дақиқа майдонда бўлди. Умумий ҳисобда у “шаҳарликлар” сафида 35 та ўйин ўтказган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўғрилик Манчестер Сити Матеус Нунес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг