“Манчестер Сити” футболчиси клуб билан шартномани узайтирди

Спорт

image

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномасини 2026 йилга қадар узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, германиялик футболчининг жамоадаги янги маоши билан боғлиқ маълумотлар ошкор қилинмаган.

Маъулмот ўрнида, Гюндоган “Манчестер Сити” сафига дастлаб 2016 йилда келиб қўшилган, 2023 йилда у “Барселона”га кўчиб ўтади. Аммо каталониядаги фаолияти узоққа чўзилмади. 2024 йилнинг августида Гюндоган яна “Манчестер Сити” таркибига келиб қўшилди. 30 ёшли германиялик футболчи жорий мавсум “шаҳарликлар” сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди. “Transfermarkt” портали Гюндоганнинг нархини 7 миллион еврога баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Илкай Гюндоган шартномани узайтирди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг