“Манчестер Сити” 18 ёшли ҳужумчини текинга қўлга киритди

Спорт

image

“Манчестер Сити” трансфер ҳуқуқи ПСЖга тегишли бўлган 18 ёшли ҳужумчи Маҳаммаду Сангарени текинга ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, парижликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнида якунига етадиган футболчи ёзда “шаҳарликлар” сафига кўчиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Сангаре ПСЖнинг U-23 жамоаси сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити ПСЖ Маҳаммаду Сангаре

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг