“Манчестер Сити” ҳимоячиси “Реал”дан рад жавобини олди
Спорт
−
25 Март 2025 5714 1 дақиқа
“Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Мануэль Аканжини “Реал”га таклиф қилди, мадридликлар футболчини сотиб олишни хоҳламади. Бу ҳақда “90min” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 2027 йилда “шаҳарликлар” билан шартномаси тугайдиган Манеэль Аканжи “Реал”га таклиф қилинди. Бироқ Мадрид клуби ушбу таклифга қизиқиш билдирмаяпти. Шу йил 30 ёшни қаршилайдиган футболчи “Реал Мадрид”нинг узоқ муддатли режалари учун мос келмайди. Клуб ёш ва келажаги порлоқ футболчиларни таркибга қўшишни режалаштирган. Бундан ташқари, Аканжининг жароҳатга мойил ўйинчи бўлганлиги ҳам мадридликларнинг қаршилигига сабаб бўлди.
Маълумот ўрнида, Аканжи “Манчестер Сити” сафига 2022 йилда келиб қўшилган ва клуб таркибида 66 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган. Футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 32 миллион еврога баҳоланган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025