Манба: Килиан Мбаппе ПСЖда қолади

Спорт

image

Франциялик футболчи Килиан Мбаппе ПСЖда қолишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Инсайдернинг сўзларига кўра, ҳужумчи “Реал”га ўтиши мумкин бўлган бир пайтда фикрини ўзгартирган ва ПСЖда қолишга қарор қилган.

Мадридликлар билан оғзаки келишувга эришганига қарамай, 23 ёшли футболчи парижликлар билан шартномасини узайтиришга яқин турибди.

Клубнинг футболчини таркибда сақлаб қолиш учун қилган кескин ҳаракатлари туфайли Мбаппе фикрини ўзгартиришга ва ПСЖда қолишга тайёр. Яқин бир неча соат ичида Килиан якуний қарорни қабул қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум парижликлар сафида Мбаппе барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол ва 26 та голли узатмага муаллифлик қилган. Жорий йилнинг 30 июн куни унинг ПСЖ клуби билан шартномаси тугайди. Шундан сўнг, Килиан Мбаппе эркин агент сифатида исталган жамоа сафига  қўшилиши мумкин. “Тransfermarkt” портали франциялик иқтидор эгасини 160 миллион еврога баҳоламоқда. Бу жаҳон футболидаги энг қиммат нарх ҳисобланади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг