Мана нега газ йўқ? Бир ой ичида 9 миллион метр куб табиий газ ўғирланди
Жамият
−
06 Февраль 2020
81232020 йил январь ойидан 4 февралга қадар Республика ҳудудлари бўйича табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш бўйича 900 га яқин қоидабузарлик аниқланди. Бу ҳақда “Ўзнефтгазинспекция”нинг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, умумий фойдаланилган ноқонуний газ ҳажми миқдори 9 млн. 200 минг метр кубни ташкил этмоқда.
Бўлиб ўтган тадбирлар давомида энг жиддий ҳуқуқбузарлик Қорақалпоғистон Республикасида кузатилган. “РУАД” МЧЖ га қарашли асфальт заводида жами 67 минг метр куб ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолати аниқланди.
“Бундан ташқари, Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган керамик буюмлари ишлаб чиқарувчи “Ходжимаматов” корхонаси, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 48 минг метр куб ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланган”, дейилади хабарда.
Тошкет вилоятининг Қибрай туманида жойлашган У.Шаддулаевга тегишли иссиқхона хўжалиги томонидан жами 123 минг метр куб ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланилган.
Тошкент туманида яшовчи А.Воҳидовга тегишли иссиқхона хўжалиги томонидан жами 60 минг метр куб ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолати аниқланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь