“Ман Сити” ярим ҳимоячиси “Реал”га ўтмоқчи
Спорт
−
21 Февраль 2022 5682 1 дақиқа
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Реал"да ўйнашни истамоқда. Бу ҳақда "Calciomercato" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 27 ёшли португалиялик ярим ҳимоячи ўтган ёзда "Атлетико Мадрид"га ўтиши мумкин эди, аммо якунда инглиз клубида қолишга қарор қилди. Маълумотларга кўра, Силванинг орзуси "Реал"га ўтиш бўлган.
"Қироллик клуби" Лука Модрич ва Тони Крооснинг шартномалари тугашини ҳисобга олиб, ярим ҳимоячини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.
Силва жорий мавсумда АПЛнинг 25 та ўйинида майдонга тушиб, 7 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали 27 ёшли португалиялик футболчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.
Шахбоз Қаҳҳоров
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь