“Ман Сити”нинг етакчи футболчиси кейинги мавсумни Америка клубида бошлайди

Спорт

image

“Манчестер Сити”нинг бельгиялик футболчиси Кевин де Брюйне клуб билан шартномаси якунлангач, фаолиятини Американинг “Сан-Диего” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “TBR Football” хабар берди.

Манбага кўра, “Сан-Диего” “Манчестер Сити” афсонаси Кевин Де Брюйнени ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Гарчи Саудия клубларининг мўмай таклифларига қарамай, Америка клуби футболчи трансферида етакчи бўлиб турибди.

“Шаҳарликлар” эса де Брюйнега ўринбосар сифатида “Аталанта” ярим ҳимоячиси, 23 ёшли бельгиялик футболчи Шарль де Кетеларени кўрмоқда ва ҳозирда “Сити” футболчи трансфери устида иш олиб бормоқда.

Маълумот учун, 33 ёшли де Брюйненинг “Манчестер Сити” билан шартномаси шу йил ёзда ниҳоясига етади. “Transfermarkt”га кўра, ярим ҳимоячининг қиймати 35 миллион еврони ташкил қилади. Жорий мавсумда футболчи Сити сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та ассист муаллифига айланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Сити” устози Пеп Гвардиолага Саудия Арабистонидан таклиф бўлгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Кевин де Брюйне

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг