“Ман Сити” икки германиялик футболчини сотиб олмоқчи
Спорт
−
05 Ноябрь
1233Англиянинг “Манчестер Сити” клуби навбатдаги трансфер ойнасида таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. Раҳбариятнинг бундай қарорига жароҳатланган футболчилар кўплиги сабаб бўлди. Бу ҳақда “Shoot” хабар берди.
Манбага кўра, “Ман Сити” раҳбарияти қишда клубнинг асосий нишонига айланадиган икки футболчини аниқлаган – “Байер”дан Флориан Вирц ва “Бавария”дан Жамол Мусиала. Англия жамоаси эгаларини нафақат жароҳатлар сони, балки юлдузларининг ёши ҳам ташвишга солмоқда, шу боис улар узоқ муддатда уларнинг ўрнига ўринбосар топишга ҳаракат қилмоқда.
21 ёшли Вирц “Байер” сафида барча мусобақаларда 167 та ўйин ўтказиб, 48 та гол урди ва 51 та голли узатмани амалга оширди. 21 ёшли Мусиала эса “Бавария” сафида 175 та ўйин ўтказиб, 50 та гол ва 35 та голли узатмага муаллифлик қилди.
“Манчестер Сити” яқинда ҳимоячиси Рубен Диашни жароҳати туфайли йўқотди. Қолаверса, жамоа йил охиригача Родрига умид боғлай олмайди, Жек Грилиш даволанишда давом этмоқда, Кевин де Брюйне эса яқинда тузалиб кетган ва ҳали оптимал формада эмас.
LiveБарчаси