“Ман Сити” 114 та молиявий қоидабузарликда айбдор деб топилди – ОАВ

Спорт

−

image

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг (АПЛ) молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.

Ошкора баёнот бериш ваколатига эга бўлмаган аноним манбаларнинг нашрга маълум қилишича, клуб қўйилган 115 та айбловнинг 114 таси бўйича айбдор деб топилган. Қайд этилишича, жазо чоралари ҳозирча белгиланмаган – барча муқобил вариантлар кўриб чиқилмоқда ва “Манчестер Сити” апелляция бериши мумкин.

“Жараён давом этмоқда, олдинда муҳим босқичлар турибди, суриштирувнинг ўзи эса қатъий маҳфийлигича қолмоқда. Шу сабабли “Манчестер Сити”нинг позицияси ўзгаришсиз қолади ва клубнинг 2023 йил февраль ойидаги баёнотига мос келади. Клуб саккиз йил давомида АПЛ раҳбарияти ва ижроия органлари нохолис таъсирлардан холи бўлган мустақил, холис ва адолатли регулятор сифатида ҳаракат қилади деган ишончда белгиланган процедураларга ҳалоллик билан риоя қилди”, дейди “Манчестер Сити” вакили.

Маълумот учун, 2023 йилнинг бошида АПЛ 2018 йилда бошланган суриштирув натижасида клуб City Football Group томонидан 2008 йилда сотиб олинганидан сўнг юздан ортиқ қоидабузарликларни аниқлаганини хабар қилган. Лиганинг эътирозлари ноаниқ молиявий маълумотларни тақдим этиш, суриштирув билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш, жамоани Роберто Манчини бошқарган 2009-2013 йилларда мураббийлар маоши ва мукофот пулларини тўлиқ ошкор этмаслик ҳамда 2013-2018 йилларда “fair play” (ҳалол ўйин) ва молиявий барқарорлик қоидаларига риоя қилмаслик билан боғлиқ. “Манчестер Сити” барча айбловларни рад этиб келган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг