“Малика” сотилгани ростми?

Жамият

image

Бугун, 20 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Малика” савдо мажмуаси 125 млрд сўмга сотилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолатга аниқлик киритиш учун Давлат активларини бошқариш агентлиги билан боғланганимизда идора Матбуот хизмати ходими савдо мажмуаси сотилгани ҳақида маълумот йўқлигини, тарқалган хабарларга Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумоти асосида тарқатилаётганини билдирди.

Шундан сўнг, вазирлик Матбуот котиби билан боғланиб, изоҳ сўраганимизда, ташкилот сайтидаги хабарда хатолик кетганини “Малика” савдо мажмуаси сотилмаганини маълум қилди.

Вазирлик расмий хабарига кўра, жорий 2021 йилда январь-ноябрь ойларида 4,5 триллион сўмлик 619 та давлат активи сотилган. 2021 йил якунига қадар яна 300 га яқин 1,6 трлн. сўмлик давлат мулки сотилиши режалаштирилмоқда.

Сотиш режалаштирилган мулклар орасида "Чорвоқ" оромгоҳи – 300 млрд сўм, “Пойтахт бизнес” мажмуаси – 165 млрд сўм, “Малика” савдо мажмуаси – 125 млрд сўм бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Малика

Баҳолаганлар

692

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар