Малика Диананинг мактублари кимошди савдосида 40 минг долларга баҳоланди
Бу қизиқ
−
22 Декабрь 2020
6228Уэльснинг марҳума маликаси Диана томонидан унинг оилавий дўсти Рожер Брамблуга юборилган номаълум хатлар Англиянинг Корнуолл графлигида кимошди савдосига қўйилган. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мактублар 1990 йилнинг августидан 1997 йилнинг майигача бўлган даврда юборилган.
Мутахассислар ушбу хатларни 30 минг фунт стерлингга (40 минг доллар) баҳолаган. Барчаси бўлиб, аукционга 30 та хат келтирилган.
Таъкидланишича, 1997 йилда Диана вафот этгандан сўнг улар 23 йил давомида шкафда сақланган.
Мактубларда Диананинг эри, Уэльс шаҳзодаси Чарльз билан ажрашиши, шунингдек, Уэльс маликасининг ўз жонига қасд қилиш истаги ҳақида ёзувчи Эндрю Мортоннинг нашрлари ҳақида гап борган.
Қайд этилишича, ушбу хатлар орқали Диананинг шахсияти ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш мумкин.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15