“Малика”, “Белдерсой” ва “Пойтахт” сотилди

Жамият

image

Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес мажмуаси, “Малика” савдо комплекси ва Тошкент вилоятидаги “Белдерсой оромгоҳи” дам олиш маскани хусусий тадбиркорларга сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар қилди.

Таъкидланишича, Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ қуйидаги давлат кўчмас мулк объектларининг оммавий савдо жараёнлари ғолиблари белгиланди:

  • “Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси бўйича савдоларда “Quadro IH DMCC” (БАА) компанияси 164,0 млрд. сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 6,0 млн. АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан;
  • “Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўйича савдоларда “Premium Prime Service” МЧЖ 125,0 млрд. сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 100,0 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 250 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан;
  • “Белдерсой оромгоҳи” дам олиш маскани (Канат йўли билан бирга) бўйича савдоларда “Ulkan Mulk” МЧЖ 107,0 млрд. сўм харид қийматини бир йўла тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилган.

Шунингдек, дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий талабларига риоя қилиш белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

746

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made