Малайзияга отланаётган ўзбекистонликларга огоҳлантириш
Жамият
−
24 Февраль 2023
15102Малайзияга кириш учун Ўзбекистон фуқароларидан 30 кунгача виза талаб қилинмайди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Малайзияга кириш учун Ўзбекистон фуқароларидан 30 кунгача виза талаб қилинмайди.
Малайзиянинг миграция конунчилигига мувофиқ, Ўзбекистондан ташриф буюраётган фуқаролар қуйидагиларни тақдим этишлари шарт:
• амал қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаган хорижга чиқиш паспорти;
• мазкур давлатга кирган санадан бошлаб 30 кун ичида қайтиш ёки учинчи давлатга бориш авиачиптаси.
Шунингдек, паспорт назоратидан ўтаётганда фуқаролардан меҳмонхона (ётоқхона)ни банд қилгани тўғрисида ҳужжат ва мамлакатда бўлиш учун етарли маблағ мавжудлигини тасдиқлаш талаб қилиниши мумкин.
Элчихонага кўра, зарур ҳолларда Малайзия Ички ишлар вазирлиги Миграция департаменти чегара ўтиш жойларида (Куала-Лумпур халқаро аэропорти ва бошқалар) чет эл фуқароларига мамлакатга киришни рад этиш ҳуқуқига эга.
“Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонаси Малайзияга сайёҳат қилишни режалаштираётган ватандошларни махаллий ҳокимият органларининг юқоридаги талабларини инобатга олишга чақиради”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь