Малайзияда ярим йилдан кўп муддатга фавқулодда режим жорий этилди
Олам
−
12 Январь 2021
3487Малайзия қироли султон Абдулла коронавирус пандемияси сабабли мамлакатда жорий йилнинг 1 августигача фавқулодда режим жорий этишни маъқуллади. Бу ҳақда Осиё оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берилган.
Қайд этилишича, мамлакат Бош вазири Муҳиддин Яссин қиролга тегишли илтимос билан мурожаат қилган.
Фавқулодда режимнинг жорий этилиши Бош вазир ва вазирлар маҳкамаси ваколатларини кучайтиради, хусусан, улар мустақил равишда қонунлар қабул қилиши ва парламент фаолиятини тўхтатиб қўйиши мумкин бўлади.
Таъкидланишича, Малайзия пойтахти ва яна беш штатда эртага, 13 январдан бошлаб COVID-19 тарқалишига қарши қаттиқ чекловлар жорий этилади.
Юқоридаги ҳудудларда камида икки ҳафта давомида дўконлар мижозларга хизмат кўрсатмайди, мамлакат ҳудудлари ўртасида ҳаракатланиш тақиқланади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Малайзияда коронавирусга чалинганлар сони 138 мингдан ошган. 555 нафар бемор вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь