Малайзияда 16 ёшгача болаларга ижтимоий тармоқлар тақиқланди
Олам
−
01 Июнь 641 1 дақиқа
Бугун, 1 июндан бошлаб Малайзиядаги ижтимоий тармоқлар ва онлайн платформалар 16 ёшдан кичик бўлган фойдаланувчилар учун ёш чекловларини жорий этишга мажбур. Бу ҳақда “New Straits Times” хабар берди.
Қайд этилишича, Малайзияда онлайн хавфсизлик тўғрисидаги қонун доирасида ижтимоий тармоқлар учун янги қоидалар кучга кирган.
Малайзия Коммуникациялар ва мультимедиа комиссияси (MCMC) маълум қилишича, 16 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга ўз маълумотларини, жумладан, фотосурат ва видеоларини сақлаб олиш учун бир ой вақт берилади. Шундан сўнг уларнинг аккаунтлари (профиллари) чекланиши, вақтинчалик тўхтатилиши ёки бошқа чораларга тортилиши мумкин.
Шу билан бир вақтда, платформалар фойдаланувчиларнинг ёшини текширишни бошлаши керак. Бунинг учун олти ойлик ўтиш даври амал қилади.
Янги талаблар Facebook, Instagram, TikTok ва YouTube платформаларига тааллуқли. Бугун, 1 июндан бошлаб янги аккаунтларни рўйхатдан ўтказиш фақат 16 ёшдан ошган фойдаланувчилар учун мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европанинг бир қанча мамлакатлари, жумладан, Испания, Дания, Италия, Финляндия ҳукуматлари ҳам ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ёш чекловини 15-16 ёш қилиш учун турли ҳаракатларни амалга оширишаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси