Малайзия сўнгги ўн йилликдаги энг кучли сув тошқинидан азият чекмоқда

Олам

image

Малайзияда жорий йилнинг 18 – 20 декабрь кунлари кузатилган сўнгги ўн йилликдаги энг шиддатли ёғингарчилик  мамлакатнинг  саккиз вилоятида кучли сув тошқинини келтириб чиқарди, баъзи шаҳар ва қишлоқлар қисман сув остида қолди.

Тахминларга кўра, сув тошқинлари қурбонлари сони 27 кишига етган, кўпчилиги бедарак йўқолган, 70 мингга яқин одам ўз уйларидан эвакуация қилинган. 

Бугун, 22 декабрь куни Малайзиянинг миллий ахборот агентлиги BERNAMA'нинг маълум қилишича, 20 та ўлим ҳолати Малайзия пойтахти Куала-Лумпурни ўраб турган Селангор ҳудудида қайд этилган.

Малайзия ҳукумати қидирув-қутқарув ишларида ёрдам бериш учун минглаб фавқулодда хизмат ходимлари ва ҳарбий хизматчиларни сафарбар қилди. Бундан ташқари, кўнгиллилар ҳам бу ишда кўмаклашмоқда.Улар қайиқлар орқали қутқарув ишларини олиб бориб, уйларида қамалиб қолган одамлар учун озиқ-овқат етказиб бермоқда.

Шу кунларда Малайзияда вазият янада ёмонлашиши мумкин, чунки Метеорология департаменти яқин кунларда кучли ёғингарчилик ва бўрон бўлишини башорат қилди, бу эса тошқиннинг янада кенгайишига сабаб бўлади. 

Жануби-Шарқий Осиё давлати ҳар йили муссон мавсумида сув тошқинларига дучор бўлади, аммо бу йилги тошқин 2014 йилдан бери  содир бўлганлар орасида  энг ёмони бўлди. 2014 йилда 21 киши ҳалок бўлган, 10 киши бедарак йўқолган эди.

Мунира Турсунова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг