Малайзия муфтийси Ўзбекистон элчиси бўлди

Олам

image

Малайзиянинг Перлис штати муфтийси Моҳд Асри бин Зайнул Абидин Ўзбекистоннинг фахрий зиёрат туризм элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Муфтий Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси ташаббуси билан ушбу лавозимга тайинланган. 

Жорий йилнинг 21-23 февраль кунлари Бухорода I Халқаро зиёрат туризми форуми бўлиб ўтди. Унда кўплаб давлатлар вакиллари қаторида, Малайзиянинг Перлис штати муфтийси Моҳд Асри бин Зайнул Абидин ҳам иштирок этди. Форум доирасида Ўзбекистон тарихида биринчи марта унга элчилик сертификати тақдим этилди.

Фахрий элчи ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонни сайёҳлар учун жозибали йўналиш сифатида фаол равишда тарғиб этмоқда, шунингдек, Ўзбекистонга ташриф буюрадиган сайёҳлик гуруҳларига малайзиялик ислом олимларни доимий равишда жалб қилиш бўйича иш олиб бормоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

I Халқаро зиёрат туризми форуми Ўзбекистон-Малайзия Моҳд Асри бин Зайнул Абидин

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг