Малави вице-президенти самолёт ҳалокатида вафот этди

Олам

image

Қутқарувчилар Малави вице-президенти Саулос Чилима ва унинг тўққиз нафар ҳамроҳлари бўлган ҳалокатга учраган самолёт парчаларини топди. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Президент маъмурияти хабар берди.

Самолётнинг қолдиқлари радарлардан ғойиб бўлганидан деярли бир кун ўтиб топилган. Малави етакчиси Лазарус Чаквера миллий мотам кунини эълон қилди ва бугундан бошлаб дафн маросимигача барча байроқларни туширишни буюрди.

Самолёт кеча, 10 июнь куни пойтахт Лилонгведан ҳавога кўтарилганидан сўнг ғойиб бўлди. Президент Лазарус Чаквера ўша куни қидирув-қутқарув операциясини бошлашни буюрди. Фавқулодда вазият туфайли у Багама оролларига сафарини бекор қилди.

Маълумот учун, Саулос Чилима 2014 йилнинг май ойидан бери Малави вице-президенти лавозимида ишлаб келаётганди. 2020 йилда у ушбу лавозимга қайта тайинланган. У 2022 йилда британиялик-малавилик тадбиркор иштирокидаги порахўрлик бўйича суд жараёнидан сўнг ваколатларидан маҳрум қилинган. Май ойида суд Чилимага қўйилган айбловларни бекор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятида 19 май куни вертолёт ҳалокатида президент Иброҳим Раисий вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Малави Саулос Чилима

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг