Бортида вице-президент бўлган самолёт ғойиб бўлди

Олам

image

Бортида Малави вице-президенти Саулос Чилима ва яна тўққиз киши бўлган самолёт ғойиб бўлди. Бу ҳақда Президент девони хабар беради.

Расмий баёнотда айтилишича, Малави мудофаа кучлари самолёти кеча, 10 июнь куни эрталаб пойтахт Лилонгведан чиқиб кетганидан сўнг “радарлардан ғойиб бўлган”. У мамлакат шимолидаги Мзузу халқаро аэропортига маҳаллий вақт билан эрталаб соат 10 дан кейин қўниши керак эди.

Диспетчерлар самолёт билан боғлана олмаяпти. Ҳозирда қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

Воқеадан хабар топган Малави Президенти Лазарус Чаквера Багама оролларига парвозини бекор қилди.

"Мен самолёт топилмагунча операцияни давом эттириш ҳақида буйруқ бердим", дейди Чаквера.

Чилима уч кун олдин вафот этган собиқ вазир Ральф Касамбаранинг дафн маросимида ҳукумат вакили бўлиш учун кетаётган эди.

Саулос Чилима 51 ёшда ва 2014 йилдан буён мамлакат вице-президенти лавозимида ишлаб келмоқда. 

Маълумот учун, Малави – Жануби-Шарқий Африкадаги давлат. 1964 йилгача у Британия мустамлакаси эди. Малави ҳозирда президент республикаси. Президент аҳоли томонидан беш йил муддатга сайланади.

Шаҳноза Ҳалилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Саулос Чилима

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг