Мактабларда Янги йилни нишонлаш бўйича тақиқлар ўрнатилди
Жамият
−
14 Декабрь 2020
7612Ўзбекистондаги мактабларда Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ чекловлар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, мактабларда янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ чекловлар болалар хавфсизлиги ҳамда пул йиғимларининг олдини олиш мақсадида жорий қилинмоқда.
“Халқ таълими вазирлиги Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ чекловлар пандемия шароитида болалар ва ходимлар хавфсизлигини таъминлаш, мактабларда ота-оналардан турли ноқонуний пул йиғимларини олдини олиш мақсадида жорий этилаётганини маълум қилади.
Шунингдек умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш Республика махсус комиссиясининг қарори билан эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида ҳам тақиқланади”, дейилади расмий хабарномада.
Қайд қилинишича, мактаб фойеси ва синф хоналарини ўқувчиларнинг қўллари билан ясалган ўйинчоқлар билан безатишга рухсат берилади. Ёнғин юзага келиш хавфининг олдини олиш мақсадида сунъий арча ва электр чироқлардан фойдаланиш тақиқланади.
ХТВ ота-оналарга Янги йил байрами тадбирларини “Болажон” ва “Ёшлар” телеканаллари орқали ташкил этиладиган Янги йил телемарафонини томоша қилиш ҳамда оила даврасида ўтказишни тавсия этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь