Мактабларда якуний имтиҳонлар қачон бошланиши маълум қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова Республикадаги мактабларда ўқув йили якуни бўйича ўтказиладиган имтиҳонлар муддати ва тартиби тўғрисида маълумот берди.

Таъкидланишича, жорий йилда барча умумтаълим мактабларида босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонлари ўтказилади. Ўтган 2020 йилда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли имтиҳонлар қолдирилганди.

Имтиҳонлар ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш ва карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши назоратга олинади.

Жумладан,  имтиҳонлар ўтказилишидан олдин таълим муассасаларида дезинфекция ишлари олиб борилади, ўқувчилар имтиҳонларга санитар-гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда ҳимоя воситасида (тиббий ниқоб) киритилиб, бинога киришдан аввал тиббий ходимлар томонидан уларнинг тана ҳарорати ўлчаланади ва оралиқ масофани сақлашлари таъминланади.  

Маълум қилинишича, 26 майдан 2 июнга қадар 5,6,7,8 ва 10-синф ўқувчилари учун босқичли назорат имтиҳонлари, 26 майдан 15 июнга қадар 9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат имтиҳонлари оғзаки, ёзма ҳамда тест синовлари шаклида ўтказилади.

Ҳар бир мактабда имтиҳонлар бошланишидан камида 10 кун олдин имтихон ўтказиш жадвали барча учун кўринадиган жойига осиб қўйилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

323

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг