Мактабларда қишки таътил қачондан бошланиши айтилди

Жамият

−

image

Мактабларда қишки таътил жорий йилнинг 28 декабридан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ҳукуматнинг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ, 2025-2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун  қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1-4-синфларда 27 декабрь – шанба кунидан) бошланади.

Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календарь кун) давом этади. 2026 йил 11 январь якшанба – дам олиш кунига тўғри келгани боис, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг