Мактабларда буржуйка печлардан воз кечилади

Жамият

image

Ўзбекистонда барча мактаблар куз-қиш мавсуми бошлангунча буржуйка печлардан воз кечади. Бу ҳақда бугун, 18 август куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди

Қайд этилишича, йиғилиш танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган ва унда ҳудудларда мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди.

Йиғилишда мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриши масаласи ҳам кўриб чиқилди. Барча мактабларга октябрь ойига қадар маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда буржуйка печларидан воз кечиш зарурлиги ва бунинг учун барча чоралар кўрилиши талаби қўйилди.

Бундан ташқари жойларда ҳароб аҳволда бўлган мактаб филиаллари фаолиятини тугатиб, уларни тўлақонли мактабларга айлантириш зарурлиги таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг