Мактабда ўзини осган эркак ҳақида расмий маълумот берилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, тармоқларда 31 ёшли эркак мактабда ўзини осиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълумот берди.

Бугун, 28 декабрь куни соат тахминан 07:45 да 1992 йилда туғилган эркак Мирзо Улуғбек тумани 248-сонли мактаб орқа томонидаги дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилган. 

Аниқланишича, марҳум руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган, муқаддам бир неча маротаба ўз жонига суиқасд қилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг