Мактабда отишма содир бўлди

Олам

image

Отишма мактабда ўқувчилар ўқиётган вақтда содир бўлган. 

Янги Зеландия шимолидаги Ваикато қишлоғидаги мактабда пайшанба куни отишма содир бўлган. Натижада бир киши ҳалок бўлган, 3 киши оғир яраланган. Бу ҳақда маҳаллий полиция вакиллари хабар берган. 

Маълум бўлишича, пайшанба куни маҳаллий полицияга Ваикатодаги қишлоқ мактабида отишма содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Полиция вакиллари воқеа жойига етиб борганида 4 нафар яраланган кишига дуч келишган. 

Улардан бири воқеа жойида вафот этган, 3 нафари яқин ҳудуддаги касалхонага жўнатилган. Маҳаллий полиция детектив-инспектори Грэм Питеклининг сўзларига кўра, ҳозирда отишма содир этган киши маълум эмас ва  қидирув олиб борилмоқда.

The New Zealand Herald нашрининг хабарига кўра, отишма содир бўлган мактаб вақинчалик ёпилган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг