Мактаб жиҳозлари учун ажратилган маблағлар талон-торож қилинди

Жамият

image

Тошкент вилоятида қарийб 600 млн сўм маблағ талон-торож қилинган ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департементи хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.Z.” МЧЖ раҳбари Г.Қ. Ангрен шаҳридаги мактаб-интернати директори В.У. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу мактабга аслида етказиб берилмаган мактаб жиҳозларини қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни сохталаштиргани аниқланган. Бу орқали эса масъуллар 474,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолат, Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлган.

Қайд этилишича,  “Т.Z.” МЧЖ иш юритувчиси Ф.Қ., ёрдамчиси Ш.А. ва Чирчиқ шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб директори Г.М. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖ томонидан мактабга аслида етказиб берилмаган офис мебелларини қабул қилиб олганлиги юзасидан ҳужжатларни сохталаштириш орқали 124,2 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

"Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳарактлари ўтказилмоқда", дейилади Департамент хабарида.

Шаҳбоз Абдусатторов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг