Мактаб ўқувчиларининг таътили 1 мартгача узайтирилдими? ХТВ изоҳ берди
Жамият
−
15 Январь 2022
161062Бугун, 15 январь куни Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида қишки таътил жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Халқ таълим вазирлиги мазкур хабарларни рад этди ва таътил бўйича изоҳ берди.
Вазирлик ўқувчиларнинг таътили 24 январга қадар узайтирилганини эслатган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда давлат мактаблари ортидан хусусий таълим муассасаларида ҳам таътил 24 январга қадар узайтирилди.
Шунингдек, таътил узайтирилган даврда давлат мактаблари ўқитувчиларига маоши тўлиқ тўлаб берилиши маълум қилинди.
LiveБарчаси