Мактаб ўқитувчилари юритиши лозим бўлган ҳужжатлар сони қисқартирилади
Жамият
−
23 Май 2020
7912Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари юритиши лозим бўлган ҳужжатлар сони қисқартирилиши мумкин. Бу ҳақда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида мазкур қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга кўра, “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га ўзгартириш киритилмоқда.
Умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари томонидан юритиладиган ҳужжатлар сонини 3 тадан (синф журнали, йиллик тақвим-мавзуий режa, кундалик дарс ишланмалари (конспект) дафтари) – 1 тагача (синф журнали (босма ёки электрон) қисқартириш кўзда тутилмоқда.
“Ушбу ўзгартиришлар ўқитувчиларнинг педагогик юкламасини оптималлаштириш, уларни асосий юкламадан ташқари бошқа ҳисобот ва ортиқча қоғозбозликдан озод қилиш ҳамда дарс ўтиш сифати ва мазмунига кўпроқ вақт ажратиши учун шароит яратади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси