Мактаб қурилишида 425 млн бюджет пулини ўзлаштирганлар қўлга олинди

Жамият

image

Самарқанд вилояти Ургут туманида умумий ўрта таълим мактаби қурилиши ишларида бюджет маблағини ўзлаштирган жамият раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ургут туманида жойлашган умумий ўрта таълим мактаби спорт залида “M.” МЧЖ томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари назорат ўлчовидан ўтказилган. 

Натижада жамият раҳбарлари ва бошқалар амалда бажарилмаган ишларни ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали 425,3 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “M.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг