Мактаб имтиҳонини олдиндан топширганлар дарсларга бормаса бўладими? 

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари олдиндан битирув имтиҳонларини топширсалар ўқув йили охиригача дарсларга бормасликлари мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий изоҳ берди.

Қайд этилишича, бу хабарлар мактабни ўз вақтида тугата олмаган, яъни мактаб ёшидан ўтган фуқароларнинг экстернат тартибида имтиҳон топшириш учун аризалар бериш билан боғлиқ хабарнинг нотўғри талқин қилиниши оқибатида тарқатилмоқда.

“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу хабарлар мутлақо ҳеч қандай асосга эга бўлмаган ёлғон хабарлигини маълум қилади”, дейилади хабарда.

“Таълим тўғрисида”ги қонунга кўра, экстернат тартибида имтиҳонларда ўз вақтида турли сабаблар билан умумий ўрта таълимни якунлай олмаган, мактабни тўлиқ битирмаган 18 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этади.

Экстернат тартибидаги имтиҳонларнинг мактабда таълим олаётган ўқувчиларга алоқаси йўқ ва уларга тадбиқ этилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб битирув имтиҳонлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг