Макрон яна беш йилга қасамёд қилди
Олам
−
07 Май 2022
2659Бугун, 7 май куни Париждаги Елисей саройида Франция Президенти Эммануэль Макроннинг навбатдаги президентлик муддати учун инаугурация маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "France24" хабар берди.
Франция Конституциявий Кенгаши раҳбари Лоран Фабиус томонидан президентлик сайловларининг расмий натижалари ва президентнинг янги мандати тасдиқланганидан сўнг, сайловда ғолиб бўлган Макрон “Фахрий легион орденининг Буюк магистри” деб эълон қилинди ва унга орденнинг олтин занжири топширилди.
Конституциявий Кенгаш раҳбари Фабиуснинг қайд этишича, Макроннинг иккинчи президентлик мандати 14 майдан бошланади.
“Менга билдирилган ишонч учун француз халқидан қарздорман. Ҳар куни эрталаб шубҳа остига олинадиган бу “нозик” ишонч бизнинг эркинлик тузумимизнинг пойдеворидир. Ваколат муддатимнинг ҳар бир янги куни менда фақат битта кўрсатма бўлади: хизмат қилиш. Ватанимизга хизмат қилиш, юртдошларимизга хизмат қилиш, фарзандларимиз ва ёшларимизга яшаш учун яроқли сайёрани ва янада яшовчан ва кучли Францияни васият қилишга қасамёд қиламан”, дейди ўз нутқида иккинчи бор қасамёд қилаётган Макрон.
Маълумот ўрнида, Макрон жорий йилнинг 24 апрель куни Францияда бўлиб ўтган президентлик сайловининг иккинчи босқичида 58,55 фоиз овоз олиб, рақиби “Миллий бирлашиш” партияси етакчиси Марин Ле Пенни (41,45 фоиз) ортда қолдириб, ғалаба қозонган.
Сардор Бегалов
LiveБарчаси