Макрон Украинадаги сулҳдан кейин Россия учун кафолатлар бериш кераклигини айтмоқда
Олам
−
21 Декабрь 2022
7003Франция Президенти Эммануэль Макрон Украинадаги ҳарбий тўқнашувлар тугагандан сўнг Россияга хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш зарурлиги ҳақидаги позицияга содиқ қолади ва Украина расмийларининг бу борадаги танқидларини рад этади.
“Бизнинг ролимиз тинчликка тайёргарлик кўришдир ва у келганда музокаралар талаб қилинади. Барқарор тинчлик ўрнатиш учун Россия можаро тарафи сифатида музокаралар столида бўлиши керак”, дейди кеча, 20 декабрь куни LCI ва TF1 телеканаллари билан суҳбатда.
Макроннинг таъкидлашича, Украина учун, ўз навбатида, Франция аллақачон уни қурол-яроғ билан таъминлаш орқали хавфсизлик кафолатларини тақдим этмоқда. Шу билан бирга, Президент Парижнинг Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишига қарамай, у яна кескинлашув ва Франциянинг тарафлардан бири сифатида можарога қўшилишига қатъиян қарши эканини таъкидлади.
"Бундай мавзуда гапирганим учун мени қоралаган ҳар бир киши менга нимани таклиф қилаётганини тушунтирсин. Бунинг устида ишлашдан бош тортган одамлар кенг кўламли урушни таклиф қилмоқдалар. Бу бутун қитъага таъсир қилади”, дея огоҳлантирди у ва бунга очиқчасига қарши эканлигини қўшимча қилди Макрон.
Шу тариқа, Президент Украина Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Алексей Данилов ва Макроннинг Россияга хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш зарурлиги ҳақидаги тезисларига қўшилмаган айрим европалик сиёсатчиларнинг ўзига қарши оммавий ҳужумларига изоҳ берди. Аввалроқ у АҚШга ташрифи якунлари бўйича TF1 телеканалига берган интервьюсида бўлажак Европа хавфсизлик архитектураси Россия учун кафолатлар бериши кераклигини айтган эди.
LiveБарчаси