Макрон бош бўлиб Украинага 1 млрд маблағ йиғиб берди

Олам

image

Бугун, 13 декабрь куни Парижда бўлиб ўтган Украинага ёрдам кўрсатишга бағишланган конференция иштирокчилари тадбир якунига кўра 1 миллиард еврога яқин маблағ йиғди. Бу ҳақда брифингда Франция Ташқи ишлар вазири Катрин Колонна маълум қилди. 

“Конференция Украина аҳолисининг қишдан чиқиб олиши учун 1 миллиард еврога яқин маблағ йиғишга ёрдам берди”, дейди у.  

Бу маблағдан, хусусан, 415 миллион евро энергетика соҳасига, 25 миллион евро сув таъминотига, 38 миллион евро озиқ-овқат таъминотига йўналтирилади. 

Вазирнинг таъкидлашича, улар йиғишга муваффақ бўлган маблағ Украина Президенти Владимир Зеленский конференция очилишида сўраган 800 миллион евродан ошади. 

Айни вақтда Парижда бўлиб турган Украина Бош вазири Денис Шмигалнинг таъкидлашича, Украинага ёрдам бериш кучли қўллаб-қувватлаш сигналидир. 

Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича конференцияга Франция Президенти Эммануэль Макрон раислик қилди. Унинг сўзларига кўра, бу галги мунозараларда аввал Киевга ёрдам беришда унчалик аҳамиятли бўлмаган давлатлар иштирок этди. 

Йиғилиш ташкилотчиларига кўра, Париж форуми 70 дан ортиқ “юқори даражали” делегатларни жамлаган. Парижга келган Шмигал, конференция бошланишидан олдин ҳам, Киев кўп миллиард долларлик камомад билан тузилган Украина бюджетини молиялаштириш учун Ғарбнинг кенг кўламли макроиқтисодий ёрдамига умид қилаётгани ҳақида огоҳлантирди. Киевга ёрдам бўйича навбатдаги анжуман 2023 йилда Лондонда бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг