Макрон арман тилида Озарбайжонга талаб қўйди

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон ўзининг Facebook’даги саҳифасида Озарбайжон қўшинларини Арманистон ҳудудидан олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Эътиборли жиҳати, у постни арман тилида қолдирган.

“Озарбайжон қўшинлари Арманистон ҳудудига бостириб кирди. Улар зудлик билан қайтишлари керак”, деб ёзган у арман тилида. 

Макроннинг қўшимча қилишича, Франция арман халқини қўллаб-қувватлаган ва қўллаб-қувватлашда давом этади.

Елисей саройи Матбуот хизматининг хабар қилишича, кеча, 13 май оқшомида Макрон Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Николь Пашинян билан телефон орқали суҳбат чоғида ушбу мавзуни муҳокама қилган. 

“Франция минтақадаги кескин вазиятни БМТ Хавфсизлик Кенгаши орқали ҳал қилиш тарафдори. Бу минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлайди”, дея таъкидлаган етакчилар.

Пашиняннинг сўзларига кўра, Озарбайжон ҳарбийлари “ўз хатти-ҳаракатларини қандайдир ўйлаб топилган ва сохта карталар билан исботлашга уринган”. У Бакуни Арманистон ҳудудига тажовуз қилганликда айблади ва КХШТга мурожаат қилишга қарор қилди. Пашинян мамлакатда 250 га яқин озарбайжонлик ҳарбий хизматчилар борлигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон Пашинян Макрон

Баҳолаганлар

596

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг