Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтига раҳбар тайинланди

Жамият

image

Умид Обидхўжаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби хабар берди.

Тайинловга қадар Умид Обидхўжаев 2021 йилнинг май ойидан бери Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

У меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Ташқи алоқалар ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси етакчи мутахассиси, Японияда Осиё тараққиёт банки институтининг Инфраструктура инвестициялари бўйича илмий ходими, Япониядаги Кэйо университетида иқтисодиёт бўйича илмий ходим лавозимида фаолият юритган.

2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Инфратузилма лойиҳаларини таҳлил қилиш гуруҳи раҳбари вазифасини вақтинча бажариб, тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Умид Обидхўжаев Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар