Махсус тест имтиҳонида бошқа фуқаро ўрнига кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кореяда шартнома асосида меҳнат фаолиятини тугатиб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун ўтказилаётган тест имтиҳонида бошқа фуқаро ўрнига кирмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Корея Республикасида шартнома асосида ишлаб келиб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун Тошкент шаҳрида ўтказилаётган тест имтиҳонида қоидаларни бузиш ҳолати аниқланган.

Рўйхатдан ўтган фуқаро М.Ф. ўрнига бошқа шахс киришга уринган вақтида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинган.

Шундан сўнг, ушбу ҳолат баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилган.

Маълум қилинишича, тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 3 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлади ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкин.

Миграция агентлиги имтиҳон жараёнида барча иштирокчиларни тартиб-қоидаларга риоя қилишга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг