Махсус комиссия коронавирусга қарши қатор чекловларни бекор қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан коронавирусга қарши бир қатор талабларнинг амал қилиши тўхтатилди.

Комиссия қарори билан бугун, 16 мартдан бошлаб, Ўзбекистонга кириб келувчилар республикага ташриф буюришидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР-тести натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши талаби бекор қилинмоқда.

Эндиликда хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчиларга тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлган тақдирда, улардан ПЗР тест натижаси ҳамда коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши талаби қўйилмайди.

Бунинг ўрнига, ташриф буюрувчилар тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлмаган тақдирда республикага ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси, ёки чегара утиш пунктларида экспресс-антиген тест топшириши бўйича манфий натижали маълумотномага (электрон QR code) эга бўлиши шарт қилиб белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

376

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг