Махачқалъада нефть танкери портлади

Олам

image

Бугун, 11 июнь куни Доғистон (Россия) пойтахти Махачқалъа шаҳридаги денгиз портида танкер портлади. Натижада икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” хабар берди.

Портлаш тонгда нефтни бошқа жойга ўткаши вақтида юз берган. Фалокатда ҳалок бўлганлардан ташвари яна икки киши жабрланган. Улар шаҳар куйиш марказига олиб борилган.

Ҳозирда портлаш бўлган жойда кучли тутун сақланиб қоляпти. ФВВ ходимлари нефть маҳсулотини совутиш мақсадида танкерни ювишни давом эттиряпти. Қайд этилишича, уларнинг денгизга қуйилиш хавфи йўқ.

Россия ФВВ сайтида берилган маълумотга кўра, воқеа жойида 57 нафар тезкор хизмат ходимлари ва 15 та махсус техника ишлаяпти. Портлаш вақтида танкерда 12 киши бўлгани маълум. Денгизчилардан бири ҳамон қидириляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш танкер

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг