Махачев Эдвардс билан камар учун жанг қилмоқчи

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев ярим ўрта вазнга кўтарилиб, британиялик Леон Эдвардсга қарши камар учун жанг қилмоқчи. Бу ҳақда унинг ўзи ОАВга берган интервьюсида маълум қилди.

Унга кўра, Махачев икки тоифада ҳам чемпион бўлиб, ташкилотнинг вазнидан қатъий назар энг яхши жангчилари (P4P) рейтингида биринчи поғонани эгалламоқчи.

“Икки вазн тоифасида чемпион бўлишимга ишонаман. Мен уни мағлуб эта оламан. Исмини унутдим... Эдвардс. У яхши ҳимояга эга, лекин мен билан умуман бошқача бўлади. Мен Эдвардс билан стойкада ҳам греплингда ҳам жанг қила оламан, бу муҳим эмас. Менга имконият беришса, бўлди”, дейди спортчи.

Маълумот учун, Ислом ўз камарини ташкилотнинг энг енгил вазндаги чемпиони, P4P етакчиси Александр Волкановскидан муваффақиятли ҳимоя қилганига қарамай, ҳалигача рейтингда мағлуб спортчидан пастда, 3-ўринда кўрсатилмоқда.

“Мен Эдвардсни ютишимга ишонаман. Балки иккинчи камарни олганимда UFC мени P4P рейтингида биринчи ўринга жойлаштирар”, дея таъкидлади Махачев.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

UFC Ислом Махачев Леон Эдвард

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг