Макгрегорга тегишли ишратхонага ҳужум уюштирилди
Спорт
−
13 Январь 2022
9949Кеча, 13 январь куни икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг Дублиндаги 2 миллион фунт қийматга эга бари ҳужумга учраган.
Гувоҳлар барга скутер миниб келган икки эркак ҳақида маълум қилишган. Воқеа жойида ёндирувчи бомбалар ҳам қолдирилган. Жиноятчилар тунда муассасага ташриф буюрган Макгрегорни ўша пайтда бар ичида бўлган, деб ўйлаган бўлиши мумкин.
Келтирилишича, вайронагарчиликлар кузатилмаган ва ҳеч ким жабрланмаган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Макгрегор мусобақаларда қатнашмаяпти, чунки у 2021 йил июль ойида ўтказилган UFC 264 турнири доирасида оёғининг голейностоп қисмини синдириб олган эди.
Маълумот учун, Макгрегор ўзининг Instagram саҳифасида енгил вазннинг амалдаги чемпиони, бразилиялик Чарльз Оливейрани жангга чорлаган ва уни осонликча мағлуб этишини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь