Макгрегорни машина уриб юборди (видео)

Спорт

image
0:00
0:00
download

Ирландиялик UFC жангчиси, ўрта вазн тоифасида собиқ чемпион Конор Макгрегорни велосипед ҳайдаб кетаётганида машина уриб юборди. Макгрегор ҳолат тасвирланган фото ва видеоларни ижтимоий тармоққа жойлаштирди.

“Ҳозиргина мени машина уриб юборди. Кураш ва дзюдо билан шуғулланганим фойда берди. Қандай қилиб тўғри йиқилишни билишим ҳаётимни сақлаб қолди”, деб ёзади Макгрегор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Қайд этилишича, машина ҳайдовчиси кўзига қуёш нури тушгани боис, велосипедда ҳаракатланиб кетаётган Конорни кўрмай қолган. ЙТҲ оқибатида жангчи жиддий жароҳат олмаган.

Маълумот учун, Макгрегор UFC'да 28 та жанг ўтказиб, 22 та баҳсда ғалабага эришган. У 19 та жангда рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Макгрегор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг